«Халқимиз билан бошлаган демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз» - Шавкат Мирзиёев
Сенат янги биносида Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бошланди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев тадбир давомида нутқ сўзламоқда.
“Барчангиз хабардорсиз, бундан беш йил олдин халқимиз билан бамаслаҳат Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилган эдик. Ўтган давр мобайнида ушбу Стратегия асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Янги муддатга лавозимга киришаётган Президент сифатида жонажон Ватанимизнинг бугунги куни ва келажаги учун бутун масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис этган ҳолда, айтмоқчиман:
Халқимиз билан бошлаган демократик ислоҳотлар йўлини янада қатъий давом эттирамиз ва бу йўлдан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз! Янги Ўзбекистонни биргаликда, албатта, барпо этамиз!
Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, бундан буён ҳам фаолиятимнинг бош мезони бўлиб қолади.
Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.
Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
20:18 / 06.11.2024
Трамп инаугурацияси санаси белгиланди
00:24 / 02.10.2024
Клаудия Шейнбаум Мексика президенти лавозимига киришди
07:56 / 31.07.2024
Эронда янги президентнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди
07:42 / 07.05.2024