Ереванда намойишчилар Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди
Ереванда минглаб намойишчилар ерларнинг бир қисми Озарбойжонга берилишига қарши чиқди ва Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди.
26 май, якшанба куни Арманистон пойтахти Ереванда минглаб намойишчилар мамлакат бош вазири Никол Пашинян истеъфосини талаб қилган намойишда иштирок этди. Шунингдек, улар яқинда Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги чегаранинг делимитация ва демаркация қилинишига қарши чиқди, у билан тўрт қишлоқ Боку назоратига ўтказилди.
Норозилик акцияси раҳбари Тавуш епархияси раҳбари архиепископ Баграт Галстанян эди. У Арман Апостол черкови раҳбари католикос Гарегин II дан сиёсий курашда иштирок этиш нияти туфайли уни хизматдан четлаштиришни сўради. Ўша куни «Ватан учун Тавуш» мухолифат ҳаракати уни мамлакат бош вазирлигига номзод қилиб кўрсатди. Якшанба куни бўлиб ўтган митингда сўзга чиққан Галстанян Пашиняндан «маданий йўл билан» истеъфога чиқишни талаб қилди ва бу бош вазирнинг сўнгги имконияти эканлигини таъкидлади.
Хабар қилинишича, намойишчилар шаҳарнинг марказий майдонидан Арманистон бош вазири қароргоҳигача пиёда борган. Шу билан бирга, бош вазир аппарати раҳбари ўринбосари Тарон Чахоян Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзганидек, Пашинян митинг куни Ереванда эмас, мамлакат шимолидаги сув тошқини зонасида бўлган.
Арманистонда сув тошқини
26 май куни эрталаб Арманистон ички ишлар вазирлиги мамлакат шимолидаги сув тошқинлари йўллар ва кўприкларни вайрон қилгани ҳақида хабар берди. 230 дан ортиқ одам эвакуация қилинган, камида бир киши ҳалок бўлган. Мамлакат йўл департаменти маълумотларига кўра, вайронага Дебед дарёсининг ўзандан чиқиб кетиши сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида Тбилиси ва Ереван ўртасидаги поездлар қатнови тўхтатилиб, йирик магистрал ёпилган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
00:12 / 13.09.2024
Лукашенко Қорабоғ атрофидаги воқеаларда Арманистон раҳбариятини айблади
00:10 / 10.09.2024
Арманистон Европа Иттифоқи билан визасиз режим бўйича музокараларни бошлади
08:11 / 01.08.2024