Xiaomi Redmi 7’ни тақдим этди. Унинг нархи 100 доллардан бошланади
Xiaomi Redmi Note 7 ва Redmi Note 7 Pro’га нисбатан кичик версия бўлган Redmi 7 арзон смартфонини тақдим этди. Моделнинг нархи 100 доллардан бошланади, деб хабар қилмоқда Ferra.
Redmi 7 олдинги Redmi 6’га қараганда сезиларли даражада катта экранга эга бўлди. Смартфон HD+ (720×1520 пиксел) кенгликка эга 6,26 дюймлик дисплей, 12+2 Мп.лик иккита асосий камера ва 8 Мп.лик фронтал камера, орқа панелда бармоқ излари сканери билан жиҳозланган. Аккумулятор 4000 мАс ҳажмга эга.
Ускуна асосига саккиз ядроли Snapdragon 632 процессори, 2, 3 ёки 4 ГБ оператив ва 16, 32 ёки 64 ГБ ички флеш хотира айланди. Иккита SIM-карта, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 5.0, GPS + ГЛОНАСС, FM-радио, ИК-порт, қулоқчинлар учун 3,5-мм разъем билан жиҳозланган.
Ўлчовлар 158,65×76,43×8,47 мм, оғирлиги эса - 180 граммни ташкил этади. Иш MIUI 10 қобиғига эга Android 9 Pie операцион тизими остида амалга оширилади.
Xiaomi Redmi 7 кўк, қизил ва қора рангларда 2+16 ГБ учун 104 доллар, 3+32 ГБ учун 119 доллар ва 4+64 ГБ учун 148 долларлик нархда тақдим этилади. Хитойда сотувлар 2019 йил 26 мартда бошланади.
Мавзуга оид
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024
Прокуратура ва қатор давлат идоралари қимматбаҳо смартфонлар сотиб олмоқда
15:32 / 13.04.2024
Нархи 600-800 доллар оралиғидаги энг кўп сотилган 20 та смартфон номи эълон қилинди
21:55 / 28.03.2024