Ўзбекистон | 20:46 / 18.04.2025
2375
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади

Умуммиллий бирдамлик боғлари сокин, яшил ҳудудлар бўлади. У ерда пикник қилиш учун зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш учун майдончалар бўлади. Велосипед йўлакчалари ва болалар аттракционлари бўлиши ҳам кўзда тутилган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 2025–2030 йилларда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади. Ҳукуматнинг 17 апрел кунги қарори билан, бу борада комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Қарорга кўра, умуммиллий бирдамлик боғларининг намунавий лойиҳаси 15 майгача тасдиқланиши керак.

Боғларнинг 60 фоиз ҳудудида яшил майдон сифатида дарахт ва буталар экиш, пикник зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, очиқ осмон остидаги кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш ҳудудлари ҳамда ташриф буюрувчилар тинчлигини бузмайдиган бошқа элементлар орқали сокин ҳудудлар ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Сокин ҳудудларни ташкил этишда дарахт ва буталарга зарар етказмаслик ва нобуд қилмаслик мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали қўриқланадиган чегаралар белгиланади, дарахтларни суғориш тизими қайта кўриб чиқилади ва самарали фаолияти таъминланади.

Боғлар ҳудудида велосипед йўлакчалари, болалар аттракционлари ва оилавий дам олиш учун бошқа объектларни ўз ичига олган оилавий маданий дам олиш майдонлари ҳам бўлади.

Мавзуга оид