Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробарга ошди
Бугундан бошлаб, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун 45 млн сўм утилизация йиғими ундирилмоқда. Бу пуллар қаерга ишлатилиши бўйича март ойи охиригача ишлаб чиқилиши керак бўлган тартибдан ҳозирча дарак йўқ.

Фото: AP
Ўзбекистонда 1 майдан эътиборан электромобиллар учун утилизация йиғими миқдорлари ошди.
Бош вазир 31 январда имзолаган қарорга асосан, бу йиғим миқдори:
- ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун 4 баробарга – 30 БҲМ (11 млн 250 минг сўм)дан 120 БҲМ (45 млн сўм)га;
- ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун 2,3 баробарга – 90 БҲМ (33 млн 750 минг сўм)дан 210 БҲМ (78,75 млн сўм)га кўтарилди.
Аввалроқ Kun.uz бу янгилик амалиётда нархларга қандай таъсир қилишини Changan Deepal S07 мисолида ёритганди: божхона қиймати 22 800 доллар бўлган бу моделни олиб кириш нархи 3600 доллардан 6200 долларгача ошмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода BYD Song Plus Champion'ни божхонадан олиб ўтиш тўловлари қандай ўзгараётгани кўрсатилган. Унга кўра, 1 майдан эътиборан бу автомобил учун божхона йиғими – 937 минг сўм, 12 фоиз ҚҚС – 37 млн 923 минг сўм, утилизация йиғими – 45 млн сўм – жами божхона харажатлари 83 млн 860 минг сўмни ташкил этади.
Аввалроқ кенгайтирилган диапазонли электромобил (EREV) тоифасига кирувчи (икки хил двигателга эга, лекин фақат электрда юрадиган) автомобиллар учун алоҳида ТИФ ТН коди киритилиши режалаштирилаётгани маълум бўлганди.
Бош вазирнинг 31 январдаги қарорига асосан, 2 ой муддатда утилизация йиғимларидан самарали фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилиши белгиланган. Бу тартиб ишлаб чиқилгани ҳақида ҳозирча хабар берилмади.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

17:54 / 20.05.2025
Утилизация йиғими: бизда 3500 доллар, бошқаларда-чи?

20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади

20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?

18:24 / 05.05.2025