Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ, ДХХ ва Бош прокуратура ходимларининг формали кийимлари учун давлат харидларида янги амалиёт жорий қилинади
Республикада жун хом ашёсидан тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада жун хом ашёсидан тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ва Бош прокуратура (давлат буюртмачилари) давлат хизматчиларининг махсус формали кийимлари учун давлат харидларида маҳаллий ярим жун матоларидан фойдаланиш амалиёти жорий қилинади.
“Ўзстандарт” агентлиги, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги формали кийим бошни лойиҳалаш бўйича илмий лаборатория, махсус формали давлат буюртмачилари ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда, 2020 йилнинг 1 октябр кунига қадар давлат буюртмачиларининг давлат хизматчилари махсус формали кийимлари учун умумий техник талаблар ва уларнинг хавфсизлиги бўйича (регламент)ни президентнинг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ–2800-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўрнатилган тартибда тасдиқлашни таъминлайди.
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Uzbekistan Airways” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 833-сонли қарорига асосан хизматчи ходимлар учун маҳаллий жун аралашмали матолардан тайёрланадиган махсус тайёр формали кийимларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналардан тендерларсиз тўғридан-тўғри электрон кооперация портали (www.cooperation.uz) орқали харид қилиш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги давлат буюртмачилари ходимлари учун махсус формали кийимлар сотиб олиш юзасидан белгиланган тартибда ўтказилган давлат харидлари натижалари бўйича давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида имзоланган шартномаларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга оширишда қарорнинг 1-банди билан кўрсатилган талаб ва мезонларни алоҳида назоратга олади.
Мавзуга оид
11:59 / 17.12.2025
Дала четларидан фойдаланган фермерларга солиқ имтиёзлари берилади
14:39 / 22.10.2025
Атом станцияларида хавфсизлик маданияти уч даражали модел орқали жорий этилади
07:27 / 29.07.2025
Электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш тўғрисидаги қарорга қўшимча киритилади
09:47 / 15.07.2025