Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси доирасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади
БМТ Аксилтеррор бошқармаси ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида меморандум имзоланди. Меморандум асосий тамойиллар ва ҳамкорлик йўналишлари, жумладан нашрлар ва тадқиқот маълумотлари алмашинуви, БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегияси доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни ҳал этишни акс эттиради.
Шу йилнинг 5 декабр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йоркдаги штаб-квартирасида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) билан БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳужжатни БМТ бош котиби ўринбосари, БМТ Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков ҳамда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов имзолади.

В.Воронков ҳужжатларни имзолаш маросимидаги нутқида БМТ тузилмалари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, у Ўзбекистон ҳукуматига БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси фаолиятига молиявий ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик изҳор этди.

Меморандум асосий тамойиллар ва ҳамкорлик йўналишлари, жумладан нашрлар ва тадқиқот маълумотлари алмашинуви, БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегияси доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни ҳал этишни акс эттиради.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026