Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 октябрдан тадбиркорлар учун молиявий жарималарни тўлаш тартиби енгиллаштирилиб, қатор янги имкониятлар яратилади.
Фото: Shutterstock
“Молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарорга кўра, тадбиркорлар ваколатли орган томонидан қўлланган жаримани ихтиёрий равишда икки хил тартибда ижро этиш имконига эга бўлади.
Жумладан, қарор топширилган кундан бошлаб бир ой ичида жариманинг 50 фоизини тўлаш орқали қолган қисмидан озод бўлиш мумкин. Шунингдек, жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилади.
Қарорга мувофиқ, агар молиявий жарима суд томонидан бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ундирилган маблағлар 15 кун ичида қайтарилади.
Агар ушбу муддат бузилса, кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк асосий ставкасининг 300 дан бири миқдорида фоиз тўланади.
Мазкур ўзгаришлар тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва молиявий жазо чораларини қўллашда адолатлиликни таъминлашга қаратилган.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026
Ўзбекистонда 2026 йил бошида қандай автомобиллар сотилди?
13:09 / 31.03.2026