Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр паспортини бериш тартиби ўзгартирилди
Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 02.09.2020 йилдаги «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 535-сон қарорни қабул қилди.
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. У юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди. Кадастр паспортини расмийлаштириш муддатлари ҳам қисқартирилди.

Norma’нинг ёзишича, тасдиқланган бошқа маъмурий регламент ипотека ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини тартибга солади. Мазкур регламентда назарда тутилишича, қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Ипотека алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмасдан рўйхатдан ўтказилади.
Шунингдек қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари қабул қилинди:
- юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларини уларнинг аризалари асосида ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
- ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш;
- фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат хизматлари агентлигига бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда регламентларни давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграциялаштиришни ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлаш вазифаси топширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори ижроси Президентнинг 31.01.2020 йилдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5930-сон Фармони амалга оширилишини жадаллаштиради.
Ҳужжат 3.09.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
15:57 / 29.12.2025
Тошкентда кадастр ходими 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
08:10 / 08.12.2025