Жаҳон | 23:12 / 01.08.2025
25487
2 дақиқада ўқилади

Трамп Медведевнинг сўзларидан кейин иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди

Оқ уй раҳбари бундай қарорни Медведевнинг провакацион баёнотларидан кейин, ҳар эҳтимолга қарши қабул қилганини айтди.

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг провакацион баёнотлари туфайли «тегишли ҳудудларга» иккита ядровий сув ости кемасини юборишни буюрди. Бу ҳақда Америка етакчиси Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Трампнинг тушунтиришича, бундай қарорни ҳар эҳтимолга қарши, «агар бу аҳмоқона ва гижгижловчи баёнотлар шунчаки оддий сўзлар бўлиб чиқмаса» қабул қилган.

«Сўзлар катта аҳамиятга эга ва кўпинча кутилмаган оқибатларга олиб келади. Умид қиламанки, бу сафар шунгача етиб бормайди», деб ёзди у.

Дмитрий Медведев АҚШ президентига нисбатан кўплаб баёнотларни берган. Аммо Трамп унинг айнан қайси баёнотларига эътибор қаратганини айтмади.

Аввалроқ, Трамп ва Медведев ижтимоий тармоқларда тортишиб қолган, Оқ уй раҳбари Дмитрий Медведевни «омадсиз» деб атаган, Россиянинг собиқ президенти Трампга ядровий қурол билан таҳдид қилган эди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид