Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМга грант асосида ўқишга кириш имтиёзига эгалар квотадан ташқари қабул қилинади
Фото: Shutterstock
“Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан:
- давлат ОТМларида улар имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;
- ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасарруфида ушбу таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар таклифи асосида Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;
- давлат ОТМ магистратурасига қабул абитуриент бакалавриат диплом балли ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат балли асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори давлат комиссияси томонидан белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда ОТМ томонидан мустақил белгиланади.
ОТМга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
Мавзуга оид
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:04 / 01.01.2026
Янги Ўзбекистон университетининг кампуси 200 млн долларга баҳоланмоқда
08:45 / 25.12.2025
ОТМ давлат аккредитацияси: баҳолаш тартиби ва мажбурий индикаторлар белгиланди
15:15 / 23.12.2025