Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМ давлат аккредитацияси: баҳолаш тартиби ва мажбурий индикаторлар белгиланди
Адлия вазирлиги олий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда қўлланиладиган индикаторларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжатда аккредитация баҳолаш тартиби, 271 та индикатор ҳамда мажбурий индикаторлар бўйича талаблар белгиланган.
Фото: Shutterstock
Адлия вазирлиги ОТМни комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3732-сон, 23.12.2025 й.).
“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 58-моддасига кўра, олий таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва таълим дастурларига мувофиқлик жиҳатдан комплекс давлат аккредитациясидан ўтказилади.
Қайд этилишича, мазкур идоравий ҳужжат билан 8 та йўналиш доирасидаги 47 та мезон бўйича аккредитацияда фойдаланиладиган жами 271 та индикатор белгиланган. Улардан 19 таси (7 фоиз) мажбурий индикаторлар, 252 таси (93 фоиз) эса умумий индикаторлар ҳисобланади. Индикаторлар “мувофиқ” ёки “мувофиқ эмас” тарзида баҳоланади.
Белгиланган тартибга кўра:
- индикаторларнинг 50 фоизигача қисми “мувофиқ” деб баҳоланса — мезон “мувофиқ эмас”;
- 50 фоиздан 70 фоизгача “мувофиқ” бўлса — мезон “қисман мувофиқ”;
- 70 фоиз ва ундан ортиқ “мувофиқ” бўлса — мезон “мувофиқ” деб топилади.
Шунингдек, мажбурий индикатор “мувофиқ эмас” деб баҳоланган тақдирда, умумий натижадан қатъи назар, тегишли мезон “мувофиқ эмас” деб ҳисобланиши белгиланди.
Мавзуга оид
15:15 / 23.12.2025
Россияда университетлардаги 45 минг пулли ўрин қисқартиради
09:11 / 19.12.2025
Касбий таълим ташкилотларини аккредитация қилишда баҳолаш индикаторлари тасдиқланди
15:26 / 18.12.2025
Аккредитация тўловлари қайтарилмайди: таълим ташкилотлари учун янги қоидалар
09:53 / 11.12.2025