Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Синдоров-Карлсен баҳсини жон деб кўрган бўлардим» — Гарри Каспаров
Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг Номзодлар турниридаги муваффақиятли юришига изоҳ берди.
Фото: Instagram / javokhir_sindarov
«Ҳозирги вундеркиндлар 12-13 ёшда гроссмейстерга айланяпти. Уларнинг даражасини 15 ёшида гроссмейстер бўлган Бобби Фишер даражасига тенглаштирган бўлардим.
Лекин деярли тажрибага эга бўлмаган турнирнинг энг ёш қатнашчиси барча тажрибали рақибларини енгиши ажойиб. Мен Синдоров-Карлсен баҳсини жон деб томоша қилган бўлардим. Бу мен учун ҳақиқий матч бўлган бўлар эди», деди у.
Айни вақтда Жавоҳир қора доналар билан Фабиано Каруанага қарши ўйнамоқда.
Синдоров Номзодлар турнирида 8 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчиси Аниш Гири билан орадаги фарқ энди 2 очкони ташкил этмоқда ва қолган 4 турда бу фарқни йўққа чиқариш деярли имконсиз иш.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик шахматчи Номзодлар турнирида энг кўп ғалабага эришган шахматчи сифатида рекорд ўрнатди, турнирда ҳозиргача ҳеч ким 6 марта ғалаба қозонмаганди.
Мавзуга оид
17:05
«Балки Counter-Strike ҳам ўйнарман» – Синдоров дам олиш кунини қандай ўтказиши ҳақида
18:36 / 12.04.2026
Синдоров Накамура билан дуранг қайд этди ва чемпионликка яқинлашди
22:55 / 11.04.2026
Синдоров Каруана билан дуранг ўйнади. У 2 очколик фарқ билан пешқадамликда давом этмоқда
11:44 / 10.04.2026