Ўзбекистон | 11:32 / 16.09.2023
32662
1 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1,02 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. 

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсуми ғолиблари расман эълон қилинди.

Лойиҳада ғолиблар рўйхатини сайт орқали текшириб имконияти мавжуд. Бундан ташқари, ғолибларга СМС хабар ҳам юборилади.

27 августдан «Ташаббусли бюджет»нинг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланганди.

Бу мавсумда республика бўйлаб 9426 та маҳалладаги инфратузилма яхшиланиши учун жами 49 464 та таклиф келиб тушган, улардан 33 631 таси овозга қўйилганди.

Ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1,02 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. 

Жамоатчилик фикри орқали ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга мўлжалланган «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг иккинчи мавсуми 17 июлдан бошланганди.

Мавзуга оид