Ўзбекистон | 21:59 / 27.08.2024
5579
2 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет»да овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди

Шикоятлар тасдиғини топса, лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

Фото: yuz.uz

«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 2-мавсумида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумот берди.

«Овоз бериш босқичи давомида фуқаролар томонидан бугунги кунга қадар «1282» ишонч рақамига овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича жами 39 та шикоят келиб тушди», дейилади хабарда.

Қайд қилинишича, энг кўп шикоят Фарғона вилоятида (7 та) тушган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 6 та, Наманган ва Жиззах вилоятларида 5 тадан шикоят тушган.

Энг кўп шикоят умумтаълим мактаблари (19 та) ва тиббиёт ташкилотлари бўйича (16 та) қайд этилган.

Вазирликнинг эслатишича, барча мурожаатлар тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш жараёни 22 августда бошланди ва 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Лойиҳалар учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Мавзуга оид