Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 март, жума куни Тошкент шаҳрида «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади.
«Автомобилсиз кун»ни ўтказишдан асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳисобланади.
Шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш режалаштирилган.
Экология вазирлиги барчани «Автомобилсиз кун»га бефарқ бўлмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақирди.
Мавзуга оид
21:59 / 04.09.2024
Тошкентда бир қанча кўчалар 3 кунга ёпилади
20:16 / 04.09.2024
Тошкентда иссиқ сув вақтинча ўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди
16:21 / 03.09.2024
Onix Қозоғистонда Ўзбекистондаги чегирмали нархидан ҳам арзон сотиляпти
12:50 / 02.09.2024