Тошкентда Gentra кўприкдан қулади
Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди. У Monza автомобили билан ҳам тўқнашган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушгани акс этган видеолар тарқалди.
Бу хабарларда машина уч қаватли кўприкнинг учинчи қаватида юқори тезликда ҳарактлангани, сўнгра бошқарувни йўқотиб, кўприк тўсиғини синдириб ўтгани ва иккинчи қаватга тушиб кетгани маълум қилинган.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, 18 май куни соат 22:40 атрофида 21 ёшли ҳайдовчи Д.М. бошқарувидаги Lacetti (Gentra) 26 ёшли Ш.О. бошқарувида бўлган Monza билан тўқнашган.
Тўқнашув машина кўприкдан қулаши олди ёки кейин содир бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчиси ва икки йўловчиси тан жароҳатлари шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:14 / 12.08.2024
Ойналари синган Gentra — Навоий кўчасида кўп қаватли уй фасадидаги мармарлар кўчиб тушяпти
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024