Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ойналари синган Gentra — Навоий кўчасида кўп қаватли уй фасадидаги мармарлар кўчиб тушяпти
Пойтахт марказидаги кўп қаватли турар жой биноси фасадидаги мармарлар кўчиб, аҳолига хавф туғдирмоқда.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасидаги 37-кўп қаватли уйнинг фасад қисмидаги мармар кўчиб, фуқаролардан бирининг Gentra автомобили ойналарини синдирди.
Таъкидланишича, бу биринчи ҳолат эмас. Атрофдаги бошқа бинода ҳам мармарлар тез-тез кўчиб тушаётгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, бинонинг пастки қаватларида ўқув марказлари мавжуд.
“Сентябр ойидан абитуриентлар бу ерда гавжум бўлади. Бу масалани тегишли масъулларга етказишда ёрдам беринг. Мармарлар тушиб, кимнингдир бошини емасин”, — дейилади Kun.uz’га юборилган мурожаатда.
Аҳоли бу масалага масъулларни эътибор қаратишга чақирган.
Мавзуга оид
08:50 / 02.06.2026
Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
22:00 / 13.05.2026
Нега СССР пайтида кўп қаватли уйлар асосан 5 ёки 9 қаватли қилиб қурилган?
11:22 / 10.04.2026
Самарқандда 8 йиллик “муаммоли уй”: қурувчи қамалди, одамлар мўъжиза кутишда давом этмоқда
15:27 / 10.03.2026