Самарқандда ўқувчисини дарвоза босиб қолган мактаб мутасаддиларига чора кўрилади
Самарқанд шаҳри Панжоб маҳалласи ҳудудида жойлашган 71-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси, 12 ёшли Жонибек Ҳамроқулов мактабга келаётганида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган.
Самарқанд шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мутассадиларидан бирининг Kun.uz’га маълум қилишича, воқеа 4 май куни биринчи сменада дарслар тугагандан сўнг, кундузи соат 12:45 атрофида рўй берган.
Иккинчи сменда ўқийдиган Ж.Ҳамроқулов мактабнинг орқа томонидаги деворга ўрнатилган ва қулфланган мактабнинг захира дарвозасидан мактабга ошиб ўтиш мақсадида унга осилганида дарвоза таянчлари қўзғалиб, металл гардиш унинг бошига келиб урилган. Шаҳар халқ таълими бўлими мутасаддисининг таъкидлашича, Ж.Ҳамроқулов РШТЁИМ Самарқанд филиалига олиб кетилаётганида «тез ёрдам» машинаси ичида ҳаётдан кўз юмган.
Шаҳар халқ таълими бўлимидаги мутасаддининг Kun.uz’га билдиришича, суриштирув натижасида бир ўқувчининг ўлимига сабаб бўлган носозликка йўл қўйгани учун 71-мактаб директори ва хўжалик ишлари мудири ўз вазифасидан озод қилиниши мумкин.
71-мактабнинг орқа қисмида жойлашган носоз дарвозаси бутунлай олиб ташланган ва унинг ўрнига ғишт терилган.
Воқеа юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024