Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда тормози ишламай қолган “Камаз” 7 та машинани пачоқлади
Ҳодисада тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда. Фақат машиналар турли даражада шикастланган.
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида еттита машина шикастланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 1 октябр куни соат 18:15 лар атрофида Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобил йўлида содир бўлган.
Тиркама билан ҳаракатланаётган “Камаз” юк машинасининг тормоз қисмида носозлик юзага келган ва у ўзи билан бир йўналишда келаётган еттита машинанинг ортидан уриб, шикаст етказган.
Қайд этилишича, ҳодиса туфайли ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва вафот этмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
19:38 / 18.03.2026
Самарқанд вилоятининг 4 та туманида жамоат яйловлари ташкил этилади
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026