Ўзбекистон | 09:27 / 11.01.2016
4090
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда карбоксилметилцеллюлоза ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Пойтахтимиздаги “Promxim Impex” МЧЖ саноатнинг турли жабҳаларида кенг қўлланиладиган карбоксилметилцеллюлоза ишлаб чиқаришни муваффақиятли тарзда йўлга қўйди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги маълумотига асосланиб 12newsюгя хабар бермоқда.

Мазкур маҳсулотдан ювиш воситалари ишлаб чиқаришда, мис-никель ва калийли рудаларни тўйинтиришда, нефть-газ ва саноати ва бошқа соҳаларда сорбент сифатида фойдаланилади.

Бурғулаш аралашмаларида карбоксиметилцеллюлоза (КБЦ) лойли суспензиялар (бирор модданинг бошқа суюқ модда ичида майда зарра ёки томчи ҳолида сузиб юрадиган эритмаси) ўзгаришини тўхтатиб турувчи стабилизатор ўрнида қўлланилади.

Мазкур маҳсулотнинг экспорт географияси қўшни Қозоғистон ва Россия нефть_газ ҳамда қурилиш саноати ҳисобига кенгаймоқда. Гарчи мазкур мамлакатларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлса ҳам, уларнинг барчаси сифатли пахта целлюлолази импортига қарам. Бу эса КМЦ таннархининг ортишига олиб келади.

Бундан ташқари, у Хитой ва Европа мамлакатларидан катта миқдорда импорт қилинади.
Қудуқлар бурғулашда кенг қўлланилувчи карбоксилметилцеллюлоза Наманган ва Навоий вилоятларида ҳам ишлаб чиқарилади.