Лондон Сити ва Тошкент шаҳри ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Лондон Сити мэри Майкл Майнелли билан учрашди.
"Дунё" хабарига кўра, Британия томони Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим тизимини модернизация қилиш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.
"Республиканинг Лондон фонд биржаси билан йўлга қўйилган яқин ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаймиз. Шунингдек, 21 май куни ушбу платформа орқали Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард долларга тенг навбатдаги суверен халқаро облигацияларининг жаҳон молия бозорларида жойлаштирилганини олқишлаймиз. Бундан ташқари, биз Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз", деди у.
Учрашув якунида Тошкент шаҳри ва Лондон Сити ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва делегациялар алмашинувини фаоллаштириш, Лондон Ситида Ўзбекистоннинг инвестициявий, туризм ва маданий салоҳиятига бағишланган тадбирларни биргаликда ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
16:19 / 20.08.2024
Британия компанияси Ўзбекистон транспорт тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирди
10:23 / 17.05.2024
Ўзбекистон элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
12:55 / 08.05.2024
Ўзбекистон ҳудудлари ва Бирмингем шаҳри ўртасида алоқалар йўлга қўйилади
09:59 / 20.04.2024