Британия компанияси Ўзбекистон транспорт тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирди
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Deecon Consulting компанияси ижрочи директори Даррен Гиллард билан учрашув ўтказди.
Мулоқот аввалида Даррен Гиллард ташкилот фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Қайд этилишича, ҳозирги кунда компания турли йўналишлардаги инфратузилма лойиҳалари бўйича консалтинг хизматларини тақдим этиб келмоқда.
"Ўзбекистоннинг транспорт тизими, шаҳарларнинг ички автобус йўналишларини лойиҳалаштириш ва бошқариш бўйича хорижий компанияларни ҳамкорликка жалб этишга кўмаклашишимиз мумкин", деди у.
Томонлар мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан икки томонлама музокаралар ташкил этиш ва Deecon Consulting компанияси вакилларининг юртимизга сафарини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.
Deecon Consulting компанияси телекоммуникация, энергетика, транспорт, қурилиш, қайта тикланадиган энергия ва инфратузилма инвестициялари бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда тадқиқот ишларини олиб бориш билан шуғулланади. Шунингдек, мазкур ташкилот халқаро молия ташкилотлари ва нуфузли компаниялардан капитал жалб қилиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади.
Мавзуга оид
10:44 / 27.05.2024
Лондон Сити ва Тошкент шаҳри ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади
10:23 / 17.05.2024
Ўзбекистон элчиси Британия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
12:55 / 08.05.2024
Ўзбекистон ҳудудлари ва Бирмингем шаҳри ўртасида алоқалар йўлга қўйилади
09:59 / 20.04.2024