"Дунё" хабарига кўра, ташриф давомида элчи Бирмингем мэри лорд Чаман Лал билан учрашув ўтказилди.

Музокаралар давомида инвестициявий, савдо-иқтисодий, маҳсулотлар экспорти, йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштириш муҳим эканлиги таъкидланди.

Бирмингем мэри ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини, жумладан, Ўзбекистон вилоятлари билан биргаликда савдо кўргазмалари, томонларнинг инвестициявий салоҳиятларига бағишланган тақдимотлар ва маданий тадбирларнинг ўтказишга тайёрлигини билдирди.