Жаҳон | 18:43 / 01.03.2020
11157
2 дақиқада ўқилади

Стив Жобснинг беваси: «Агар узоқ умр кўрадиган бўлсам, бойлигим ҳаётим билан бирга тугайди»

Bloomberg миллиардерлар рейтингига кўра, Лорен Пауэлл Жобснинг бойлиги 24 миллиард долларга яқин. У дунёнинг энг бадавлат инсонлари рейтингида 38-ўринда туради.

Фото: Gus Ruelas / Reuters

Apple асосчиси Стив Жобснинг беваси Лорен Пауэлл Жобс эрининг ўлимидан кейин кўп миллиардлик меросни фарзандларига қолдирмайди. У бу ҳақда The New York Times газетасига берган интервьюсида айтди.

Лорен Пауэлл Жобснинг сўзларига кўра, у улкан бойлик бир оила қўлида тўпланишини нотўғри деб ҳисоблайди. У мерос қолган бойликни кам таъминланган инсонларга кўпроқ фойдаси тегиши учун хайрия ишларига сарфламоқчи.

«Агар узоқ умр кўрадиган бўлсам, бойлигим ҳаётим билан бирга тугайди», — деди у. 

Лорен Пауэлл Жобс 2004 йилда таълим ва маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлайдиган Emerson Collective хайрия ташкилотига асос солган. Стив Жобснинг ўлимидан кейин у бу мақсадларга янада кўпроқ пул сарфлади.  

Bloomberg миллиардерлар рейтингига кўра, Лорен Пауэлл Жобснинг бойлиги 24 миллиард долларга яқин. У дунёнинг энг бадавлат инсонлари рейтингида 38-ўринда туради. Жобс билан никоҳидан уч нафар фарзанди — ўғли Рид, қизлари Эрин ва Ева бор.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид