Ўзбекистон | 15:00 / 22.12.2025
2781
4 дақиқада ўқилади
Реклама

ADM Global ва Sojitz Corporation саъй-ҳаракатларни бирлаштирмоқда: Ўзбекистон ва Япония саноат ҳамкорлигининг янги босқичи

ADM Global кенгайишда давом этмоқда ва халқаро ҳамкорликнинг янги босқичига чиқмоқда. Бугунги кунда компаниялар гуруҳи йирик саноат лойиҳаларида тобора кўзга кўринарли иштирокчига айланиб бормоқда, дунёнинг етакчи корпорациялари билан шериклик эса унинг учун янги ривожланиш истиқболларини очмоқда. 2025 йил декабр ойида Токиода эришилган келишувлар бунинг яққол ифодаси бўлди.

Фото: ADM Global

Шу кунларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик энг юқори поғонада янада фаоллашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санае Такаичининг таклифига биноан 18—20 декабр кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф доирасида икки мамлакат давлат тузилмалари ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган фаол учрашув ва музокаралар олиб борилмоқда.

Айнан шу муносабат билан 19 декабр куни Токиода ADM Global компаниялар гуруҳи ва Япониянинг Sojitz корпорацияси ўртасида ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди, унинг якунлари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат томонларнинг узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда янги лойиҳаларни биргаликда бошлашга бўлган умумий интилишини акс эттиради.

Имзоланган меморандум, энг аввало, автомобилсозлик ва унга боғлиқ соҳаларда қўшма инвестиция ташаббусларини амалга ошириш учун замин яратади. ADM Global ва Sojitz Ўзбекистон бозорида саноатни ривожлантириш ва замонавий ечимларни жорий этиш учун тажриба, технологик имкониятлар ва халқаро экспертизани бирлаштиришга келишиб олдилар.

Автомобил саноати — эътибор марказида

Ҳамкорликнинг муҳим соҳаси Ўзбекистон автомобил саноатини янада ривожлантиришдан иборат. Томонлар бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда:

● автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва кенгайтириш, шу жумладан маҳаллийлаштириш ва тўлиқ циклли қувватларни (CKD) яратиш;

● автомобиллар, бутловчи қисмлар ва ускуналарни етказиб беришнинг барқарор ва самарали занжирларини яратиш;

● сервис ва хизмат кўрсатиш даражаси юқори бўлган бутун мамлакат бўйлаб дилерлик тармоғини ривожлантириш;

● технологик ҳамкор сифатида Япониянинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчисини Ўзбекистонга жалб қилиш;

● кадрлар тайёрлаш — халқаро OEM ишлаб чиқарувчилари кўмагида муҳандис-техник мутахассислар учун таълим ва тажриба орттириш амалиёти.

Автомобил саноатидан кенгроқ бўлган ҳамкорлик

ADM Global ва Sojitz ўртасидаги ҳамкорлик фақат автосаноат билан чекланиб қолмаяпти. Шу билан бирга, компаниялар Ўзбекистон ҳудудида тижорат ва девелоперлик лойиҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятларини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу маслаҳат ва техник ёрдам, шунингдек, Sojitz ва унинг ҳамкорлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар — тижорат объектларини ривожлантиришдан тортиб, улардан фойдаланишни қўллаб-қувватлашгача бўлган фаолиятда иштирок этишни ўз ичига олиши мумкин.

Инвестициялар ва кейинги босқичлар

Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон автомобил саноатини ривожлантиришга 150–200 миллион АҚШ доллари атрофида маблағ жалб этилиши кутилмоқда. Келишувлар амалий аҳамиятга эга бўлиши учун томонлар қўшма ишчи гуруҳлар тузиш, мунтазам равишда ахборот алмашиш ва ҳар бир йўналиш бўйича батафсил йўл хариталарини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Sojitz корпорацияси билан меморандум имзоланиши ADM Global учун ривожланишнинг муҳим босқичи ва йирик халқаро лойиҳаларда унинг ўрни ортиб бораётганининг тасдиғи бўлди. Ҳамкорлик доирасини кенгайтириш ва дунёнинг етакчи компанияларини жалб қилиш орқали ADM Global нафақат ўз мавқейини мустаҳкамламоқда, балки Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини ривожлантиришга ҳисса қўшиб, мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий ўсиши учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Сайт | E-mail

ADM Global: Instagram | Facebook | YouTube | X | LinkedIn

ADM Jizzakh: Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид