Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбирда автомобилсозлик соҳаси вакиллари, ҳамкорлар, блогерлар ҳамда бренд ихлосмандларини жамлади. Тақдимот технология, ёрқинлик, мусиқа ва ҳис-туйғуларни уйғунлаштирган ҳақиқий шоуга айланди.

Меҳмонларни фотозоналар, кўзгули йўлаклар ва интерактив инсталляциялардан иборат неон муҳит кутиб олди. Кечанинг ёрқин палласи бўлган янги Chery Arrizo 8 Hybrid моделининг тақдим этилиши олдидан шоу намойишлар, акробатик саҳна намойишлари меҳмонлар учун унутилмас кайфият бағишлади.

ADM Global бош директори Дониёр Давлетияровнинг таъкидлашича, компания янги босқичга тайёрланмоқда:

ADM Jizzakh заводида биринчи Chery гибрид автомобилининг ишлаб чиқарилиши корхонанинг ривожланишида муҳим босқичдир. Бу ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этиш натижасидир. Биз Ўзбекистон автомобил саноатининг экология, инновация ва сифатга йўналтирилган глобал трансформациясининг бир қисми бўлганимиздан фахрланамиз. Бизнинг келажагимиз — янги технологиялар, янги бозорлар ва янги имкониятлар.

Асосий устувор вазифамиз — кадрлар ривожланиши. Бизга 2000 дан ортиқ муҳандислар зарур бўлади ва келгусида мутахассисларни тайёрлаш учун ўз R&D марказимизни яратишга фаол инвестиция киритмоқдамиз. Кейинги босқич — CKD PHEV/ICE ишга тушириш: анъанавий ва гибрид технологияларни бирлаштирган платформа”, - деди у.