Ўзбекистон | 10:01 / 03.04.2020
105760
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 221тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 16 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.

Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 221тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.

  • Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 1 миллиондан ошиб кетган (1 015 964), беморларнинг 212 мингдан ортиғи тузалган, 53 219 киши вафот этган.

Мавзуга оид