Жамият | 12:35 / 20.04.2018
14038
2 дақиқада ўқилади
Реклама

MACCOFFEE ORIGINAL COFFEE MIX 3 IN 1 Ҳалол стандартига тўлиқ мос келади

Фото: MACCOFFEE

«Future Enterprises PTE LTD» компанияси ижтимоий тармоқларда MACCOFFEE ORIGINAL COFFEE MIX 3 IN 1 тўғрисида турли маълумотлар тарқалганлиги муносабати билан вазиятни ойдинлаштирди.

Қайд этилишича, «Future Enterprises PTE LTD» компанияси бош офиси Сингапурда жойлашган «Food Empire Holdings» холдинги таркибига киради. Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган маҳсулотлари Малайзияда ишлаб чиқарилади.

“MACCOFFEE ORIGINAL COFFEE MIX 3 IN 1 HALAL  стандартига тўлиқ мос келишини таъкидлаб ўтмоқчимиз, бу эса ушбу хатга илова қилинган сертификат билан тасдиқланади. MACCOFFEE ORIGINAL COFFEE MIX 3 IN 1 HALAL  стандартига мос келиши тегишли орган томонидан доимий назорат қилиб борилади. Бундан ташқари, E471 эмулгаторининг ўсимликдан олинганлиги ва унда мутлақо ҳайвонларга тааллуқли компонентлар йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинди. Биз, бренднинг Ўзбекистондаги вакиллари, истеъмолчиларимизнинг маънавий қадриятларини чуқур ҳурмат қиламиз ва улардан маҳсулотимизга ишончлари бардавом бўлишларини сўраймиз”, - дейилади мурожаатда. 

Facebook: fb.com/macCoffee3in1.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид