Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия "Ҳалол" сертификатини жорий этишни муҳокама қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Малайзия Ислом тараққиёти департаменти раҳбарияти билан мамлакатда "Ҳалол" сертификатини жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Дунё
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров Малайзиянинг "ЖАКИМ" Ислом тараққиёти департаменти бош директори ўринбосари Дато Сиражуддин бин Суҳаими билан видео-алоқа шаклида учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг жорий йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифи доирасида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳалол саноат, сертификатлаштириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ошириш соҳасида Ўзбекистон–Малайзия муносабатларини ривожлантиришнинг ҳолати ва устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар "ЖАКИМ" делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи вақтини келишиб олиб, унинг давомида турли соҳаларда маҳаллий мутахассислар учун Малайзиянинг ҳалол маҳсулот саноати тизими билан танишиш ва ҳалол сертификатларини жорий этиш мақсадида амалий ўқув семинари ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
14:29 / 27.12.2025
Малайзия собиқ бош вазири 15 йилга қамалди
12:47 / 13.12.2025
Малайзияга сафар қилаётган ўзбекистонликлар учун муҳим талаблар маълум қилинди
23:08 / 03.12.2025