Наманганда 15 минг намозхонни сиғдира оладиган "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жомеъ масжидида илк жума намози адо этилди
Бугун, 19 март куни Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" истироҳат боғида қад ростлаган "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жомеъ масжидида илк бор жума намози адо этилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ноодатий лойиҳа асосида бунёд этилган ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида 15 минг намозхон ибодат қилиши мумкин. Хонақоҳнинг ўзига 4,5 минг киши сиғади. Бугунги ибодатга 10 минг нафардан зиёд намозхон келди.
"Бу даргоҳ вилоятдаги 189-масжид бўлиб, бу ерда намозхонлар учун барча қулайликлар ҳозирланган. Ушбу масжидда илк бора ўқилган жума намозида бу каби масканлар кўплаб бунёд этилишини ният қилдик", — дейди «Юсуфхон ўғли Қосимхон» масжиди имом-хатиби Мусохон Аббасиддинов.
Бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 кишига хизмат қиладиган таҳоратхона ҳам битказилди, замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилди.
20 минг квадрат метр жойда қад ростлаган масжиднинг умумий майдони 4 гектарни ташкил этади. Шундан 2 гектари 700 ўринли автотураргоҳ учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
20:05 / 12.09.2024
Ҳудудларда тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланмоқда. Вазирлик томошабинми?
13:05 / 05.09.2024
Хитой Наманганда мисни қайта ишлаш заводини қуриши мумкин
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
10:27 / 20.08.2024