Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учувчисиз учадиган аппаратларни кимлар олиб кириши мумкинлиги аниқлаштирилди
Фото: Стас Этвеш
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ республика ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлар, улар бутловчи ва эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда мажбурий декларация қилинадиган транзитидан ташқари қонунга хилоф равишда олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланади.
Шу билан бирга, қуйидаги субъектлар томонидан уларни (ва бутловчи қисмларини) олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки фойдаланиш бундан мустасно: Туризм ва маданий мерос вазирлиги; Кадастр агентлиги “Геоинновация маркази”; “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси; ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссияси.
Амалдаги қонунчилик билан қуйидаги ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган: учувчисиз учадиган аппаратларни, улар бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш; учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш, улардан фойдаланиш ёки уларни бошқа шахсларга бериш тартибини бузиш, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш.
Қарорга мувофиқ вазирлик, идоралар ва хўжалик субъектларига Вазирлар Маҳкамаси алоҳида қарорлари асосида учувчисиз учадиган аппаратларни ва улар бутловчи қисмларини олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин, республика туризм салоҳияти тўғрисида фото ва видеоматериаллар тайёрлаш учун хорижий ижодий гуруҳларга учувчисиз учадиган аппаратларни республика ҳудудига вақтинча олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома Туризм ва маданий мерос вазирлиги илтимосномасига асосан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан берилади.
Ҳужжат билан қуйидаги низомлар тасдиқланмоқда: Ўзбекистон фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги; учувчисиз учадиган аппаратларни вақтинча олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон ҳудудида улардан фойдаланиш учун илтимоснома бериш тартиби тўғрисидаги; Ўзбекистон ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги
Мавзуга оид
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
20:41 / 20.04.2026
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
09:01 / 14.04.2026
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
22:45 / 06.04.2026