Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
Вологда вилоятида жойлашган, Европадаги аммиак ишлаб чиқарувчи энг йирик завод бир ой ичида иккинчи марта дронлар ҳужумига учради.
Украинанинг учувчисиз қурилмалари 13 апрел, душанба куни Вологда вилоятига ҳужум қилди. ASTRA ва Exilenova+ Telegram-каналлари гувоҳлар видеоларини таҳлил қилган ҳолда, зарба эҳтимол “ФосАгро” гуруҳи таркибига кирувчи йирик корхона — “Апатит” АЖнинг Череповец филиали азот мажмуасига берилганини ёзди.
Вологда вилояти губернатори Георгий Филимоновнинг ёзишича, 13 та дрон “Череповец саноат майдонига етиб келмасидан аввал” уриб туширилган. У ҳужум оқибатлари ҳақида маълумот бермаган. Astra нашрининг ёзишича, корхона яқинидаги йўл участкасида олинган гувоҳ видеосини таҳлил қилиш натижасида завод ҳудудида камида икки жойда ёнғин чиққанини кўриш мумкин.
Украинанинг Exilenova+ OSINT-лойиҳаси маълум қилишича, видеога кўра, қора тутун йиллик умумий қуввати 900 минг тоннани ташкил этувчи учта аммиак цехидан кўтарилаётган бўлиши мумкин. “Шунингдек, мазкур цехларга тегишли аммиак сақлаш омборига ҳам зарба теккан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилмоқда. Бу омбор тўлиқ босқин бошланганидан кейин дронлар зарбасидан ҳимоя қилиш учун махсус металл конструкция билан қўшимча ёпилган эди”, — деб ёзади Exilenova+.
Telegram-канал таъкидлашича, ушбу завод Россиядаги аммиак ишлаб чиқаришнинг тахминан 6 фоизини таъминлайди. Аммиак эса портловчи моддалар ва порох ишлаб чиқаришда ҳам қўлланади. Бу Европадаги фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарадиган энг йирик завод ҳисобланади. У аввал ҳам — 27 мартга ўтар кечаси Украина дронлари ҳужумига учраган эди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026