Жаҳон | 19:25 / 20.07.2024
11925
2 дақиқада ўқилади

АҚШ стратегик ядровий қуроллари ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинди

Ядровий арсеналнинг миқдорий таркиби сўнгги 35 йилда 83 фоизга камайди.

Фото: Bordovski Yauheni/Shutterstock

Қўшма Штатлар 2023 йил сентябр ҳолатига кўра стратегик кучлар учун мўлжалланган 3748 та ядро каллакларига эга эди, деб хабар берди Миллий Ядро хавфсизлиги агентлиги (NNSA).

Қўшма Штатлар охирги марта бундай маълумотни 2021 йил октябр ойида эълон қилган, шундан сўнг унинг ядровий арсеналининг миқдорий таркиби ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган.

Бу рақам 1967 молиявий йил охиридаги 31255 та жанговар каллаклар захирасининг 88 фоизга камайганини ва 1989 йил охирида Берлин девори қулаган пайтдаги 22217 та каллакнинг 83 фоизга камайганини англатади.

Америка олимлари федерацияси маълумотларига кўра, 2024 йилда Қўшма Штатларнинг ядро каллаклари сони 3708 тани ташкил қилади.

NNSA маълумотларига кўра, 1994 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда Қўшма Штатлар 12 088 та ядро каллакларини демонтаж қилган. Тахминан 2 мингта ядро каллаги ҳозир Қуролли кучлар таркибидан чиқарилган ва демонтажни кутмоқда.

Шу билан бирга, 1991 йил 30 сентябрдан бери АҚШ стратегик бўлмаган (тактик) ядро қуроллари сони 90 фоиздан кўпроққа камайди.

Мавзуга оид