АҚШ Бен Ладенни ўлдирган махсус кучларини Тайванни Хитой босқинидан ҳимоялашга тайёрламоқда
Seal Team 6 отряди АҚШ армиясидаги энг нуфузли бўлинма ҳисобланади. Унинг вазифаларига денгиз ва қирғоқ бўйида тезкор ҳамда стратегик разведкани амалга ошириш, терроризм, денгиз қароқчилиги, кемаларни тортиб олиш, гаровга олиш каби муаммоларни ҳал этиш киради.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг 2011 йилда «Ал-Қоида» етакчиси Усама Бен Ладенни йўқ қилган Seal Team 6 махфий махсус бўлинмаси Тайванга Хитойнинг эҳтимолий босқинида ёрдам беришга тайёрланмоқда, деб хабар беради Financial Times.
Нашр манбаларининг сўзларига кўра, тайёргарлик жараёнлари Вашингтондан 250 километр жануби-шарқда жойлашган Виржиния-Бич шаҳридаги штаб-квартирада қарийб бир йилдан бери давом этяпти. АҚШ Қуролли кучларининг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги бўлинмасининг собиқ қўмондони Фил Дэвидсон Хитой олти йил ичида Тайванга ҳужум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирганидан кейин машғулотлар кучайтирилган.
Пентагон вакили Америка кучлари «кенг кўламли кутилмаган вазиятларга тайёргарлик кўраётганини» тасдиқлади.
Seal Team 6 отряди АҚШ армиясидаги энг нуфузли бўлинма ҳисобланади. Унинг вазифаларига денгиз ва қирғоқ бўйида тезкор ҳамда стратегик разведкани амалга ошириш, терроризм, денгиз қароқчилиги, кемаларни тортиб олиш, гаровга олиш каби муаммоларни ҳал этиш киради.
Аввалроқ АҚШ Хитойнинг Тайванни эгаллашга уриниши олдини олишга қаратилган Hellscape стратегиясини ишлаб чиққан эди. Режасига мувофиқ, Хитой кемалари Тайван томон ҳаракатланиши билан АҚШ минглаб ҳаво ва денгиз дронларини учиради. Бу Тайван, АҚШ ва иттифоқ кучларига керакли жавобни қайтариш учун тайёргарлик кўришга ёрдам беради. АҚШ Hellscape стратегиясини амалга ошириш учун 1 миллиард доллар сарфлайди ва маблағларнинг аксарияти учувчисиз учиш қурилмалари харидига сарфланади.
ХХР раиси Си Жинпинг Хитой армиясини 2027 йилгача «дунёда етакчи қуролли кучларга» айлантириш вазифасини қўйган. АҚШ буни Тайванни эгаллашга уриниш дея баҳоламоқда.
Хитой Тайванни ўзининг ажралмас ҳудуди деб ҳисоблайди. Аммо 1949 йилда мустақиллигини эълон қилган Тайбэй Пекин 1980 йилдан бери илгари суриб келадиган «битта давлат — иккита тизим» моделини рад этиб келади.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
22:48 / 20.01.2025
Хитой ракетаси навигацион тизимларга эга сунъий йўлдошлар гуруҳини орбитага олиб чиқди
22:37 / 20.01.2025
Хитойлик қиз мушуги туфайли иш ва мукофотдан маҳрум бўлди
21:35 / 20.01.2025
Трамп ўлим жазосини давлат миқёсида қайтармоқчи – ОАВ
21:30 / 20.01.2025