Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинлари. Бадиий гимнастика жамоаси кумуш медал олди
Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медал келиб тушди.
Бадиий гимнастика бўйича баҳсларда иштирок этган, Сабина Тошкенбоева, Нуринисо Усмонова, Дилдора Раҳматова ва Асал Икромовадан иборат Ўзбекистон жамоаси 155,300 балл тўплаб, кумуш медал билан кифояланди. Биринчи ўрин Қозоғистон жамоасига насиб этди (159,850), Жанубий Корея учинчи ўринни эгаллади (151,100).
Бадиий гимнастикачилар кумуш медал олишган бўлишсада, олтин медални Қозоғистонга бой бериши, умумий рейтингда қўшни давлат делегацияси Ўзбекистонни қувиб ўтишига сабаб бўлди. Эндиликда Қозоғистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 7тага етган, Ўзбекистон 6 олтин билан 11-ўринга тушиб қолган.

Мавзуга оид
18:46 / 06.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Хафа қилинган Анвар, йиғлаган Акбар ва ягона олтин
08:12 / 26.08.2023
Ўзбекистон Париж-2024 олимпиадаси илк йўлланмасига эга бўлди
15:56 / 20.07.2019
Саида Мирзиёева Ирина Винер-Усмоновага миннатдорлик билдирди
18:59 / 21.06.2019