Андижон шаҳри яқинида «Янги Андижон» массиви қурилади
Андижон шаҳри яқинида қарийб 4 минг гектарлик, 411 минг аҳолига мўлжалланган «Янги Андижон» турар жой массиви қурилиши кутилмоқда. 12 апрел куни массивнинг бош режаси президентга тақдимот қилинди.
Андижон – Ўзбекистонда аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлардан. Шаҳарнинг ўзида ривожланиш учун бўш жой йўқ, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Умумий майдони қарийб 4 минг гектар бўлган янги шаҳарнинг бош режасига кўра, у 1439 гектар турли қурилмалар, яъни уй-жой, савдо масканлари ва кичик саноат зонаси, 1820 гектар яшил ҳудуд, 223 гектарлик хизмат кўрсатиш ҳудуди ва 499 гектар йўллардан иборат бўлади.
«Энг муҳими, бу массив аҳоли уйлари бўлмаган, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бўш майдонда барпо этилади. Турар жой массиви қурилиши натижасида 411 минг нафар аҳоли яшаши мумкин бўлган янги шаҳарча пайдо бўлади.
Президент лойиҳа билан танишиб, уй-жойларни пухта ва сифатли лойиҳалаштириш, уни амалга оширишда маҳаллий мутахассисларнинг салоҳиятидан унумли фойдаланиш, унда имкон қадар кўпроқ яшил ҳудудлар, боғ ва хиёбонлар ташкил этилишини, аҳолининг дам олиши ва меҳнат қилиши учун қулай шароитларни назарда тутиш бўйича топшириқлар берди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
- Маълумот учун, 440 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган Андижон – аҳолиси зичлиги бўйича Ўзбекистондаги иккинчи шаҳар. 2021 йил бошида шаҳарнинг 1 кв.км ҳудудига 741 киши тўғри келган.
- Эслатиб ўтамиз, президент ўтган йили кузда Андижонга борганида, Асакада Asaka Сity қурилиши маълум бўлганди. «Ўзавтосаноат» қурадиган Asaka City қарийб 100 млн долларга тушиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:09 / 13.09.2024
Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди
14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас
12:19 / 10.09.2024
Андижонда ҳомиладор аёлнинг вафоти бўйича прокуратура текширув ўтказади
16:06 / 09.09.2024