Ўзбекистон | 19:50 / 19.07.2019
23728
1 дақиқада ўқилади
«Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида»ги петиция кўриб чиқиш учун етарлича овоз тўплади
«Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида»ги электрон жамоавий мурожаат «Менинг фикрим» веб-порталида 1 сутка ичида 10 мингдан ортиқ овоз тўплади.
Эслатиб ўтамиз, петицияда жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарининг ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндириш таклиф қилинган эди.
Петиция порталга 29 июнь куни жойланган бўлиб, 18 июль куни бор-йўғи 28 та овоз тўплаган эди.
Мурожаатлар белгиланган 90 кунлик муддатда етарли овоз (10 000) тўпласа, ваколатли давлат органи — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
18:51 / 13.08.2024
Қозоғистонда онлайн кредитни тақиқлаш бўйича петиция эълон қилинди
21:05 / 03.10.2023
Қозоғистон ҳукуматига 50 мингдан ортиқ овоз тўплаган петицияларни кўриб чиқиш мажбурияти юкланди
10:20 / 13.02.2023
Германияда Киев ва Москва ўртасида тинчлик бўйича петиция чиқарилди
14:05 / 10.06.2020