Янги йилнинг дастлабки 17 соатида 1040 нафар чақалоқ туғилди
Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида, энг ками Навоий вилоятида қайд этилган. Туғилганлар орасида етти эгизак бор.
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январ соат 17:00 ҳолатига кўра жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Уларнинг 492 нафари ўғил, 548 нафари қиз.
Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилган.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
– Қашқадарё вилояти (119 нафар),
– Тошкент шаҳри (112 нафар),
– Самарқанд вилояти (101 нафар),
– Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этган.
Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келган.
Туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизакдир.
«Дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, туғуруқ комплексларида ҳам тиббиёт ходимлари ишламоқда. Жумладан, байрам кунлари республика бўйлаб 6192 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи кунидаги шу даврда жами 1111 нафар, 2021 йилда — 1086 нафар, 2022 йилда — 1448 нафар, 2023 йилда — 1312 нафар, 2024 йилда — 1043 нафар чақалоқ дунёга келган эди.
Мавзуга оид
11:14 / 02.01.2025
Ўзбекистонда 2025 йилнинг илк кунида туғилган чақалоқлар сони 1641 нафарни ташкил этди
19:57 / 25.12.2024
Хитойда ёлғиз инсонларни оила қуришга ундовчи тарғиботлар кучайтирилди
15:15 / 01.12.2024
Ўзбекистонда ўтган 10 ойда қарийб 800 минг туғилиш қайд этилди
23:30 / 26.11.2024