Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
Энг кам туғилишлар Навоий ва Сирдарё вилоятларида кузатилган.
2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотига кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган бўлиб, бу даврда 80 903 та туғилиш рўйхатга олинган.
Кейинги ўринларда Қашқадарё (75 116 та) ва Фарғона (74 614 та) вилоятлари қайд этилган.
Январ-сентябр ойларида Сурхондарё вилоятида 61 128, Андижон вилоятида 60 131, Наманган вилоятида 57 881, Тошкент вилоятида 49 007 ва Тошкент шаҳрида 47 703 чақалоқ дунёга келган.
Хоразм вилоятида 33 011, Бухоро вилоятида 32 624, Қорақалпоғистон Республикасида 29 523, Жиззах вилоятида 28 484 та туғилиш қайд этилган.
Энг кам туғилишлар Навоий (18 594 та) ва Сирдарё (15 879 та) вилоятларида кузатилган.
Мавзуга оид
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:10 / 27.06.2026
34 йилда 9 ёшга ўсиш: ўзбекистонликлар узоқроқ умр кўрмоқда
10:10 / 24.06.2026