Ўзбекистон | 11:36 / 01.05.2021
7666
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёлик калтакланган муаллиманинг саломатлиги тўғрисида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Касби туманидаги 50-мактаб ўқитувчисининг калтаклангани, айни пайтда ҳомиласини йўқотиш хавфи борлиги ҳақида хабар берилган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Касби тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида даволанаётган муаллимани бориб кўрган ва саломатлигини ўз назоратига олган. Бу ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда ёзилишича, бемор 30 ҳафталик ҳомиланинг муддатидан олдин тушиш хавфи билан туман туғруқхонасига шу йил 29 апрель куни соат 20:30да келтирилган. Травматолог кўригидан сўнг унинг чап елка юқори учлигида терида 3x4, чап болдир юқори учлигида эса 6x4 сантиметрлик кўкаришлар қайд этилган.

Шунингдек, вилоят перинатал марказидан келган малакали мутахассислар томонидан бемор  кўрикдан ўтказилиб, зарур муолажалар олиб борилган.

Дори-дармонлар билан таъминлаш, тиббий экспертизадан ўтказиш чоралари ҳам белгиланган. Ахборот хизматининг ёзишича, айни пайтда беморнинг аҳволи қониқарли.

Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча муносабат билдирмади.

Мавзуга оид