Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
53 ёшли ўқитувчи 2013 йилда туғилган қизга жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда. У процессуал тартибда ушланган. Агар бу ўз тасдиғини топса, ўқитувчи 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Наманганда ўқитувчи ўқувчи қизга жинсий зўравонлик қилишда гумонланмоқда. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, Янгиқўрғон туманида яшовчи Ҳ.Д. 28 март куни туман ИИБга мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2013 йилда туғилган қизи 6-синфда ўқишини, 1973 йилда туғилган ўқитувчи Т.Ш. фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганини билдирган.
Ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Т.Ш. процессуал тартибда ушланган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани ҳолатни ўз назоратига олганини билдирган.
Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти назарда тутилган. Бундай қилмиш учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Аввалроқ Ангренда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 киши озодликдан маҳрум қилинганди.
Мавзуга оид
11:02 / 28.03.2026
Наманганда соф олтин, Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
08:52 / 19.03.2026
Наманган, Қашқадарё ва Самарқандда контрафакт дори воситалари аниқланди
17:58 / 17.03.2026