Ўзбекистон | 15:30 / 07.10.2020
50686
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари вафот этди

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов оғир хасталикдан сўнг 56 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, Баҳромжон Нурматов 7 октябрь куни Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида оғир хасталикдан вафот этган.

Баҳромжон Нурматов 1964 йилда Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилганди. 1986 йилда Тошкент политехника институти, 2000 йилда президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 1986 йили Тўрақўрғон туманидаги 148-хўжаликлараро механизациялашган кўчма колоннада усталикдан бошлаганди.

2009–2016 йилларда Учқўрғон тумани ҳокими бўлган. 

2016–2017 йилларда яна вилоят ҳокимлигининг Ягона буюртмачи- инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган.

2017 йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид