Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 млн хорижий сайёҳ, Тошкентнинг қайта тикланадиган 12 дарвозаси — туризм соҳасидаги режалар белгиланди
2022 йил давомида Ўзбекистон саёҳат учун хавфсиз мамлакат деб эълон қилинади, янги сайёҳлик зоналари ва музейлар ташкил қилинади, Бухородаги Аркнинг 100 йил олдин вайрон қилинган қисми қайта тикланади.
Фото: Kun.uz
“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги президент фармони имзоланди.
Стратегияда 2026 йилгача маҳаллий сайёҳлар сонини 12 млн нафардан ошириш ва хорижий сайёҳларни 9 млнга етказиш режа қилинган. Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида 1,2 миллионни ташкил қилганди.
Бундан ташқари, фармонда, 2022 йилда мамлакатни саёҳат учун хавфсиз мамлакат сифатида эълон қилиш, қўшни давлатлар билан тўғридан тўғри боғлайдиган туристик автобуслар ва темирйўл қатновини ташкиллаштириш, чегара ўтказиш пунктларида сайёҳлар учун қисқа муддатда ўтиш тизимини жорий қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳужжатда маданий мерос объектларининг ҳолати бўйича тоифага бўлиб аниқлаш ва ҳар йили реставрация, консервация, 3D панжара билан ўраладиган объектларни белгилаш кўзда тутилган.
Фармонда 2022 йилда республикада сайёҳлик зоналарни кўпайтириш, янги музейлар ташкил қилиш белгиланган. Жумладан:
— Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва “Айдар-Арнасой” кўллар тизимида қўшимча туристик зоналар ва дам олиш масканларини барпо этиш, Самарқандни “Туризм дарвозаси”га айлантириш;
— Урганчдаги Паҳлавон Маҳмуд ва Хивадаги Аллея ҳудудларида “Туризм кўчаси” барпо этиш, Араб Муҳаммадхон мадрасасидаги 56 мингта экспонат, нодир топилма ва буюмларни сақлаш ва намойиш қилиш учун, янги музей, Хива шаҳрида ЮНЕСКО кўмагида реставрация мактабини ташкил этиш;
— “Арк қўрғони”нинг бундан 100 йил олдин вайрон қилинган қисмларини қайта тиклаш, Бухоро шаҳрида Археология институтининг филиали, Бухоро давлат университетида алоҳида кафедра ташкил этиш, Бухоро шаҳрида энг замонавий жиҳозланган тарих музейини ташкил этиш;
— Навоийда Мавлоно Ориф Деггароний номи билан аталадиган меъморий мажмуани реставрация қилиш ҳамда уни сайёҳлик маршрутига киритиш; Нурота туманида “Сентоб” туризм қишлоғини ташкил қилиш маълум қилинган.
Бундан ташқари, фармонда 2026 йилгача Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозаларини тарихий кўринишлари асосида босқичма-босқич қайта тиклаш, дарвозаларга олиб борувчи йўл ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш ва 2022 йилнинг ўзида 2 та дарвозани тиклаш белгиланган.
Мавзуга оид
21:29 / 15.01.2026
2025 йил жаҳон туризми тарихидаги энг яхши йил бўлди – даромадлар €10 трлн
19:23 / 15.01.2026
Президентга Самарқанддаги лойиҳалар ва Бухоро бош режаси тақдим этилди
14:54 / 15.01.2026
21 мингдан зиёд озарбойжонлик туристик мақсадда Ўзбекистонга келган
13:46 / 12.01.2026