Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат Божхона институтига қабул тартибини тасдиқлади
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.
Низомга мувофиқ, институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш “Божхона иши” ва “Юриспруденция” йўналишлари бўйича қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
дастлабки танлов;
махсус касбий танлов;
тест синовлари.
Аризалар 1 январдан 1 апрелгача қабул қилинади.
Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
якка тартибда суҳбатлашиш;
индивидуал-психологик ўрганиш;
умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
тиббий кўрикдан ўтказиш.
Махсус касбий танлов 25 июнгача қуйидагилар доирасида ўтказилади:
психофизиологик ўрганиш;
тиббий кўрик;
ёзма иш (диктант);
ахборот-коммуникация технологиялари бўйича баҳолаш;
якка тартибдаги якуний суҳбат.
Тест синовлари 5 июлгача ўтказилади.
Мавзуга оид
13:01 / 09.01.2026
Давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
23:49 / 25.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
10:51 / 21.07.2025