Чилонзор тумани фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор туманини ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш масалалари муҳокамаси юзасидан маҳалла раислари, ёшлар, мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди.
«Бугун туманда «ўсиш нуқталари»ни аниқлаб, иқтисодиётни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича вазифаларни белгилаб олишимиз керак», – деди давлат раҳбари тадбир аввалида.
Чилонзорда 51та маҳалла бор. Иқтисодий фаол аҳолининг 9 фоизи ишсиз. Киши бошига саноат ҳажми Тошкент шаҳридаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар паст.
Шу боис маҳаллалардаги резервлар ўрганилиб, туманни комплекс ривожлантириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилди. У еттита асосий йўналишни қамраб олган.
Дастурга кўра, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё, фармацевтика, заргарлик каби соҳаларда умумий қиймати 10 триллион 238 милиард сўмлик 298та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган.
Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, йўл ва коммунал тармоқларни таъмирлаш, тиббиёт ва таълим соҳаларида янги ислоҳотларни жорий этиш, жиноятчиликни қисқартириш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.
«Агар маҳаллабай ичига кирсак, одамлар адолатни сезади», – дея таъкидлади президент.
Мавзуга оид
08:10 / 03.07.2024
Тошкент кўчаларида катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
19:35 / 29.06.2024
Чилонзорча спектакл: Новза кўчасидаги ўриндиқлар жойига қайтарилди
16:10 / 29.06.2024
“Меҳмонга келган” ўриндиқлар – Чилонзорда одамлар кўз ўнгида кўзбўямачилик бўлмоқда
11:13 / 06.05.2024