Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кўчаларида катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
28 ёшли йигит Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда Tracker машинасида 170 км/соат тезликда ҳаракатланган.
Фото: ИИББ ЙҲХБ
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб давлат рақам белгиси 01 Ф 222 ФБ бўлган Tracker машинаси ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланганлиги акс этган видеолар тарқалди. Ҳайдовчи тезликни 170 км/соатгача оширган ҳамда бу орқали ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан чора кўрилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Tracker машинаси ҳайдовчиси, 1996 йилда туғилган Фаррух исмли фуқаро эканлиги, транспорт воситасининг ҳужжатлари текширилганда машинага рухсатномасиз қайта жихоз ўрнатганлиги аниқланган.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилган. Tracker эса вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
13:00 / 02.05.2026
Жарима балли 12 баллга етган биринчи ҳайдовчи маълум бўлди
09:00 / 26.04.2026
Энерготарифлар бўйича мавҳумлик ва бюджети кесилган футбол — ҳафта дайжести
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
19:00 / 16.04.2026