Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ҳавони ифлослантираётганларни аниқлаш учун вертолёт патрули йўлга қўйилди
Фото: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
Тошкент вилоятида атмосферани ифлослантирадиган манбаларни аниқлаш учун вертолёт патрули йўлга қўйилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни назорат қилишни кучайтириш мақсадида махсус комиссия Тошкент вилоятида вертолёт патрулини йўлга қўйди. Бугунги аэропатрул давомида комиссия раҳбарлари (А.Абдуҳакимов, Д.Қодиров) вазият билан шахсан танишди ҳамда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Аэрокузатув экологик меъёрларни бузаётган корхона ва объектларни, жумладан, яширин ёки етиб бориш қийин бўлганларини тезкор аниқлаш имконини беради. Бундай ёндашув мониторинг самарадорлигини сезиларли даражада оширади, ноқонуний ташламаларни аниқлашга ва дарҳол чоралар кўришга ёрдам беради.

Махсус комиссия экологик вазиятни барқарорлаштириш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни давом эттиради.

Мавзуга оид
08:26
2030 йилгача яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш режаси тақдим этилди
21:34 / 23.03.2026
Аҳолининг экологик маданиятини ошириш учун “10 минг қадам пиёда” ташаббуси тикланади
20:43 / 23.03.2026
Тошкентда Миллий дендрология боғи барпо этилади
20:33 / 23.03.2026