Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия ва БААда ҳам Рамазон ҳайити 20 мартга тўғри келмоқда
Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида чоршанба куни Шаввол ойининг ҳилоли кўринмади. Шу боис, 19 март куни Рамазоннинг сўнгги куни, 20 март эса Рамазон ҳайитининг илк куни сифатда белгиланди.
Фото: Getty Images
Саудия Арабистони расмийлари чоршанба куни Шаввол ойининг ҳилоли кўринмаганини маълум қилди. Унга кўра, Саудия Арабистонида Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити 20 мартга тўғри келиши эълон қилинди.
Бу қиролликда пайшанба куни – Рамазоннинг 30-куни якунланишини англатади.
Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари Президент девони ҳам пайшанба куни муқаддас Рамазон ойининг якуни ҳақида фатво чиқарди.
Хусусан, БАА Фатво кенгаши ҳузуридаги ойни кузатиш қўмитаси мамлакат бўйлаб олинган ҳисоботлар ҳамда ойни кузатиш натижалари кўриб чиқилгач, бугун оқшом Шаввол ярим ойи кўринмаганини маълум қилди.
Шунга кўра, 2026 йил 19 март, пайшанба куни Рамазоннинг сўнгги куни, 2026 йил 20 март, жума куни эса БААда Рамазон ҳайитининг биринчи куни бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мусулмонлар идорасининг ахбороти асосида Ўзбекистонда ҳам 20 март – Рамазон ҳайитининг биринчи куни сифатида белгиланган эди.
Аслида, диний байрамларнинг аниқ санаси ой кўринишига қараб 1 кунга фарқ қилиши табиий ҳол. Бу ҳолат жорий йил Рамазон ойининг бошланишида ҳам кузатилди.
Хусусан, Саудия Арабистони ой кузатиш қўмитаси ва унга эргашган бир неча мамлакатлар жорий йил 18 февралдан Рамазон ойини кутиб олди. Бошқа кўплаб мусулмон мамлакатлари, жумладан Марказий Осиё давлатлари эса Рамазонни 19 февралдан бошлаган эди.
Шу сабабли Саудия ва БАА рамазон рўзаси 30 кунлик бўлди. Туркия давлатлар, Жануби-Шарқий Осиё ва Европанинг аксар мусулмон диёрларида эса Рамазон рўзаси 29 кундан иборат бўлмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 02.04.2026
Араблар Трампга Эрон уруши учун пул берадими?
11:55 / 30.03.2026
Саудияда АҚШнинг разведкачи самолёти йўқ қилинди
20:20 / 29.03.2026
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди
11:41 / 29.03.2026