Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди
Мулоқот давомида Яқин Шарқ минтақасида кечаётган кескин вазият, қарама-қаршиликлар тобора авж олаётгани томонларни жиддий хавотирга солаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари бир-бирларини ўтган Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр муносабати билан яна бир бор самимий қутладилар.
Яқин Шарқ минтақасида кечаётган кескин вазият, қарама-қаршиликлар тобора авж олаётгани томонларни жиддий хавотирга солаётгани қайд этилди.
Бундай хатти-ҳаракатларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва уларни тўлиқ бартараф этиш нафақат бу ердаги давлатларнинг манфаатларига, балки глобал барқарорликни таъминлаш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланди.
Ўзбекистон етакчиси бундай синовли кунларда Ўзбекистон Саудия Арабистони раҳбарияти ва биродар халқи билан бирдам ҳамда якдил эканини қайд этиб, Подшоҳликнинг вазмин ва оқилона сиёсатини ҳар томонлама қўллашини билдирди.
Шавкат Мирзиёев ҳозирда ушбу мамлакатда Умра амалларини бажараётган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган амалий кўмак ва яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар учун подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд шаҳзодага алоҳида миннатдорлик изҳор этди.
Ўз навбатида, Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ўзбекистон президенти томонидан билдирилган самимий хайрихоҳлик ва дўстона қўллаб-қувватловни юксак қадрлашини маълум қилди. Икки ва кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш учун олий даражадаги мулоқотларни ва мувофиқлаштирилган қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:41
Трамп: Саудия энди бизга «хушмуомала» бўлишига тўғри келади
10:08 / 28.03.2026
Украина Саудия билан мудофаа битими тузди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026